Звук

Шрифт

A

A

A

31.03.2025
21:40:29
+998 95 501 44 44 Звоните с 9:00 до 21:00

Об аукционе

«E-ONLINESAVDO.UZ» электрон савдо платформаси (савдо майдончаси) “BEST AUKSION INVEST” маъсулияти чекланган жамиятининг дастурий маҳсулоти ҳисобланиб, Республика ҳудудидаги корхоналар, ташкилотлар, акциядорлик жамиятлари, акциядорлик тижорат банклари ва маъсулияти чекланган жамиятлари тасарруфида бўлган автотранспорт воситалари, асбоб ускуналар, машина ускуналари ва саноат ускуналари ҳамда кўчмас мулк хисобланмайдиган бошқа мол-мулкларни Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролик Кодекси»нинг 27-боб, 379 ва 380-моддаларига асосан оммавий очиқ аукцион савдоларини онлайн ташкил этиш ва ўтказиш доирасида фаолият олиб боради.

Электрон онлайн-аукционлар интернет тармоғи орқали иштирок этиш имконини берадиган ҳамда буюртмаларни қабул қилиш ва ғолибни аниқлаш тартиб-таомилларига аралашувни истисно этадиган махсус дастурий маҳсулотдан фойдаланилган ҳолда ўтказилади.

Савдо майдончаси фуқаролар учун электрон онлайн-аукционларда кенг иштирок этиш ҳамда адолатли ва шаффоф савдоларда эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқларини сотиб олиш имкониятини таъминлаш учун мўлжалланган.

Савдо майдончасининг асосий мақсадлари:

1. Жисмоний ва юридик шахсларни буюртмаларига асосан эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқлари бўйича аукцион савдоларининг қонунийлиги, шаффофлиги ва ҳолислигини таъминлаш.
2. Нарх-наво манипуляцияси ва бошқа суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик ҳамда уларнинг олдини олиш.
3. Электрон онлайн-аукционлар Интернет тармоғида аризаларни қабул қилиш ва ғолибни аниқлаш жараёнларига ҳар қандай аралашувга йўл қўймайдиган механизмини яратиш.
4. Ахборот хавфсизлиги воситалари ёрдамида ахборот бутунлигини ва махфийлигини таъминлаш.

 

Аукцион савдоларини ташкил этиш “BEST AUKSION INVEST” маъсулияти чекланган жамияти томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмаси бўйича ташкил этилади.

Новости