Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4427-сон қарор билан, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни реализация қилиш бўйича қуйидаги тартиблар белгиланди.
2019 йил 1 октябрдан бошлаб:
- ер участкалари бўйича аукцион савдолари тўғрисида ҳабарнома жойлаштириш савдо бошланишидан 15 календарь кун олдин амалга оширилади;
- савдоларда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш муддати аукцион савдоси кундан олдинги куни соат 24:00 да якунланади;
- аукцион савдолари ўтказилмаган деб топилганда, ер участкасининг бошланғич нархини камайтиришга йўл қўйилмайди.
Батафсил маълумот учун: http://lex.uz/docs/4489261
“Электрон онлайн-аукцион савдоларини
ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси